- Ва алайкум ассалом! Араб тилида қилинган ножоиз ишни даражалари бор. Ҳаром, макруҳ, гуноҳи кабира, гуноҳи сағира, маъсият, хато, нисён, банда билан Аллоҳнинг ўртасидаги ҳаққлар, банда билан бандасининг ўртасидаги адо қилиш керак бўлган ҳақлар. Уларнинг ҳар бирининг ҳукми алоҳида-алоҳида. Баъзиларига тавба шарт, баъзиларига тавба билан биргаликда ҳақ эгаларини рози қилиш шарт, баъзиларига қазо ва каффорат шарт, баъзилари эса ҳадисда келинганидек зикр ва солиҳ амаллар билан ҳам ювилиб кетади. Уламолар хато ва нисён даражалари шу каби зикр ва ҳасанотлар билан ювилиб кетади деганлар. Бу зикрларни қилиш таҳорат шарт эмас. Валлоҳу аълам!