Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар саволим ўринсиз бўлса кeчирасизлар бир китобда ўқиб қолдим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалари қабр олдидан ўтиб кeтаётганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрда икки кишини қийналётганини айтиб улар унчалик катта гуноҳ қилмаганини ва бири ҳeч сийдикдан тийилмаганини айтади саволим сийдикдан тийилмаш нима ўзи? Иккинчисиниям гуноҳини айтиб ўтсаларингиз. Олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Сийдикни кийим ва баданларига тегишдан сақланишга айтилади. Одатда тик туриб бавл(сиювчилар) қилувчилар ва бавлдан тўлиқ қуритмайдиганлар, яъни томчиси ҳам қолмагунича қоғоз, кесак каби нарсалар билан покланмайдиганлар киради. Иккинси чақимчилик қилар эди. Валлоҳу аълам!