- Ва алайкум ассалом! Ичимлик олувчилар ичимликни сотиб олишади. Уни ичидан ютуқ чиқадиган чипта ёки бошқа нарса сотиб олишмайди. Ютуқ бериш учун ичимликка қўшимча тарзда буниси ичимлик учун буниси бахтингиз чопса ютуқ учун деб қўшимча нарх олинмайди. Сиз айтган ўйинда эса бахтингиз чопса ютуқ учун деб пул олади. Валлоҳу аълам!