- Ва алайкум ассалом! 1). Умму Тоҳо деган аёл етмиш ёшида Қуръон ёдлашга киришиб 73 ёшида хатм қилган. Ҳасан ибн Зиёд 80 ёшида бошлаб 20 йил ўқиб, 20 йил қозилик қилган. Шунга кўра “Илм олишни 70 ёшдан бошлайлик” дейиш керакми? Ёки “Аслида илм олиш ёши ёшликдан бўлади, лекин шу ёшга кирсалар ҳам ноумид бўлмаслик керак” дейиш керакми? Гап 1-2та одамлар тўғрисида эмас, балки омматан халқ тўғрисида кетмоқда.
2). Бизнинг фикримиз эмас ҳаёт тажрибаси шуки ҳар бир кичик мартабадаги нарса ўзидан юқори турувчининг қарамоғи ва назорати остида бўлиши керак. Беш(кўз, қулоқ, бурун, бутун жасад) сезги аъзо қанчалар мукаммал бўлмасин ўз фаолиятини юритишда ақлга мухтождир. Уларни ақл назорати остида истемол қилинса, тўғри ва кўп фойда олинади. Шунингдек ақл ҳам ваҳий назорати остида, унинг кўрсатмларига мувофиқ тарзда истеъмол қилинса, уни ўз ўрнида ишлатилган бўлиб, дунёвий ва ухровий нажотга сабаб бўлади. Дунё “ақлли” деб тан олган Ибн Сино, Беруний, Улуғбеқ Ал-Ҳоразмий, Навоий, Заҳируддин Муҳаммад Бобур каби улуғ мутафаккир олимлар ҳам аввало ақлларини илоҳий таълимотлар билан суғориб, сўнг умрлари мобайнида унинг назорати остида иш юритганлар. Уларнинг барчалари ўн ёш атрофида Қуръонни тўлиқ ёд олган ва ҳадис, тафсир, фиқҳ илмларида мукаммал бўлганлар. Бу нарсалар ёзган асарларида яққол кўриниб туради. Ақли бор инсонга коллеж ва лицейлар қизларининг 50 фоизидан ортиғининг бокиралиги кетиши 7-синфда туғиб қўйиши, ўзларини ўзлари осиб қўйиши, шерикларига пичоқ санчиб қўйишлари дин ва одобни қачон ўрганиш кераклигига кифоя қилади. Валлоҳу аълам!