Ассалому алайкум! Ёшим 21да, 16 ёшимдан намоз уқишни ва маъруза эшитишни бошлаганман. Мен шу вақт ичида Пайғамбарлар саҳобалар тобеъинлар буюк уламоларни эшитиб уқиб ургандим. Борган сайн илмга булган муҳаббатим купайб боряпти. Шу сабабли Московский Исламский институт-га кириб уқимоғчи буляпман. Лекин ота онам унчалик хохлашмаяпти. Очиқ ойдин уқимайсанҳам дийшмаяпти шу блан бирга очиқ ойдин ижозатҳам беришмаяпти. Улар пул йиткараолмизми деган ховотирда туришибди. Онам даданг чарчадилар, кечаю кундуз ишлайдилар дадангниҳам уйлашинг керак дейдилар. Ҳақиқиқатданҳам дадам 18-20 соатлаб ҳаттоки баъзида мажбурликдан унданҳам купроқ ишлайдилар. Мен дадамга: дада шу ер(Москва)-дан топган пулингизни Тожикистонданҳам топсангиз булади, ризқ Аллоҳдан дйиман лекин дадам унамайдилар. Ман кетсам ӯ ердан яхши пул топаолмайман сизлар оч қоласизлар, ҳеч булмаганда сен яхши ишга кириб ишлаб кетганингда, мен қайтиб кетардим лекин сени юришмаяпти дейдилар. Онамблан уқиш масаласига гаплашсам, онам аввал узинг ишла пул йиг кейн уқийсан дейдилар. Ҳар йили уқишга кириш вақтимда бир муаммо булади. Уқишга киришга рағбатим ута юқори лекин вазъият юқоридагидек. Мен буюк уламоларни сийриятларини урганиб ушалардек булишни хохлайман ва Аллоҳ қодир қилгунича интиляпман. Мен Рассияда қуррилиш соҳасида ишлайман. Авқотланиб булиб, чарчаган булишимга қарамай аксар ҳолларда 30-50саҳафагача китоб уқийман сунг сарфдан дарс қиламан. Якшанба кунлари баъзан битта китобни бошидан охиригаса уқиб тугатаман. Илмга булган рағбатим шундай. Ман шу ҳолатда нима қилай ота онам хохлаганиними ёки уқишга кирайми? Мен ҳоззир истихора қиляпман шу Билан бир сиз устозларблан маслаҳатлашишга қарор қилдим.
– Ва алайкум ассалом! Илмга эришиш учун ақл-заковат, ғайрат, сабр ва устоз билан бирга толиби илмнинг ҳожатига кифоя қиладиган мол ва узоқ вақт зарур. Ота-онангиз билан маслаҳатлашинг. Валлоҳу аълам!