- Ва алайкум ассалом! Бўлади. Дунёвий томонлама дўст тутинса бўлади. Мусулмон ўзга дин вакилларининг зотига нафрат қилишга ҳаққи йўқ. Чунки улар ҳам Аллоҳнинг бандалари. Уларни эътиқоди ва Аллоҳга нисбатан нотўғри эътиқодини ёмон кўрилади, чунки улар кўп ўринларда Аллоҳни ҳақоратлайдилар. Энг асосийси доимий тарзда улар учун ҳам ҳидоятни умид қилиб ҳаракатда бўлиш лозим. Валлоҳу аълам!