Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уй ховли тақсимлаш ҳақида

18:31 / 31.08.2018 | АбуМубина | 2375
Ассалому алайкум! Қизлар вояга етгандан сўнг турмушга узатилади ва фақат турмуш ўртоғи рухсат берсагина ота онаси хонадонига келиши мумкин. Агар 2-3 ёки ундан кўп бўлса, ота она хонадонида кўпроқ кенжа ўғил қолади, катталари эса бошқа участка қилиб кетишади. Агар катта ўғил қолгиси келса у холда кенжасига уй олиб бериб қолиши мумкин. Бу холат шунчаки аввалгилардан қолган одатми ёки кенжа ўғилга деб қандайдир хадислар келганми? Мерос ҳақида оятлар келганини эшитгандим. Лекин айнан қандайлигини билмайман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу ҳозирги кундаги бировнинг мулки бировникига аралашиб кетишнинг энг асосий сабаби ҳисобланади. Агар ота-она тирикликларида уйнинг ташқарисига чиқиб “Мана бу уй сенга биздан ҳадя, қабул қилиб ол” десалар ва ўғил уни қабул қилиб олса ҳадя қилиш тамомига етган бўлади. Кейин “бемалол шу уйда яшайверинглар” дейиши билан улар шариат ҳукми бўйича ўғилнинг уйда яшаб турган бўладилар. Шунда вафотларидан кейин мерос ўлароқ тақсим қилинмайди. Агар “Биздан кейин сенга” деб васият қилсалар ва вафот топсалар ака-сингиллар “ота-онамнинг васиятига розимиз” дейишса ҳам уй ўғилники бўлади. Ота-она тириклигида васиятга рози бўлишиб, вафотидан кейин мерос бўйича тақсим қиламиз дейишса ҳам ҳақлари бор. Агар ҳадя қилинган бўлса розиликларининг эътибори йўқ. Фақат ҳадияни тўлиқ қўлга олган бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat