Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳозирда ота-оналар ўта адолатсиз бўлиб кетишмоқда. Жумладан, қизларига жуда юмшоқ, хушмуомала бўлиб, ўғилларига ўта бетсиз, қўпол, қаттиққўл, ашаддий тажоввузкор ва худди душмандек муомала қилишмоқда. Ахир бундай қилишга ҳеч қайси ота-онанинг ҳаққи йўқ-ку? Ёки Ислом шунга тарғиб қиладими?! Аксинча бундан қаттиқ қайтарган. Шундай бўлса-да, диндан узоқлашиш оқбатида шундай хатоларга йўл қўйишмоқда. Қиздур, ўғилдур уларга бирдек адолатли хушмуомала бўлиш ота-онанинг бурчи. Бу ҳақда Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари ҳам бор. Кимларнидир "қиз бировнинг ҳасми" деб унга беэътибор, ёмон муомала қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ёки аксинча, ўғил бўлса "Ўғил болани ўта қаттиққўллик қилиб тарбиялаш керак. "қиличидан қон томиб турсин" Қиз бола эса "ота-онасига меҳрибон"роооқ"дир. дейишга ҳеч ким ҳақли эмасдир. Шу ҳақда фикрингизни билдирсангиз. Жавобингиз учун Аллоҳ рози бўлсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Менимча, ўзингиз айтган гапларни менинг китобимдан ўқиган бўлсангиз керак.