Ассалому алайкум! Ёшим 21 да, бир ёқтирганим бор, уни ҳам манда кўнгли бор ҳозир ўзимни ишхонамга ишга олганман ман график дизайнерман у копирайтер (матнларни ёзувчи) ўзимни ўқувчим ўқув марказда мандан ўрганган 1-2 йилдан буён алоқадамиз. Ҳозир кўчада қарзимиз бор экани учун турмуш қура олмаяпмиз, кейин 19 ёшли синглим ҳам бор. Яхши кўрганим билан бирга ишлимиз, бирга тушликка чиқамиз ва ҳоказо. Ёлғиз қолишимиз зино эканлигни биламан ва қўрқаман. Зинода давом этмаслик учун никоҳлаб олмоқчи эдим ҳар куни кўнглим гаъш бўлмоқда, масжидмиз имомига этишга уялдим чунки закс қоғозимиз йўқ, ота онамга ҳозир уйланмоқчиман деёлмиман. Шунга нима қилсам бўлади маслаҳат берсангиз. Ўзимча бағишладим ва қабул қилдим калималари билан маҳрини бериб, бир нечта гувоҳлар билан никоҳ қурсак, қарзалимизни енгиллаб олиб уйдагилар билан тойни маслаҳатлашиб уйга олиб келсам деб режа қилгандим, шунга аввал маслаҳатингизни олсам катталар билан маслаҳатлашгани бироз уялдим.
– Ва алайкум ассалом! Аввало сиз у қиз билан хусусий алоқаларингизни тўхтатинг. Ҳозирда ёлғиз қолишингиз эмас, балки ҳар бир қиляпган муомалаларингиз гуноҳ ҳисобланди. Ота-оналарингизнинг розилигисиз бу ишга қўл урманглар. Чунки “бағишладим, қабул қилдим” билан никоҳланган тақдирингизда ҳам сиз қизнинг куфъи-тенги бўлмасангиз отаси-валийси никоҳни бекор қилишга имкони бор. Уйланмоқчи бўлсангиз совчи қўйиб уйланинг ёки алоқаларингизни тўхтатинг. Бундай гуноҳ қиладиган ҳолатда юрманг. Валлоҳу аълам!