Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисдаги кейинги келган кишилар

17:54 / 04.09.2018 | 1231
Ассалому алайкум! Ривоятларда келишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига, "Сизлардан кейин шундай замонлар келади, шу замонларда амал қилаётган кишининг савоби сизлардан эллик кишининг савобига тенг бўлади" деганларида. Саҳобалар “Нима учун” деб сўрадилар? Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам; "Сизлар ҳақни гапирганларингда атрофингларда, сизларга дастак бўлиб турадиган ёрдамчилар(тарафдорлар)ингиз бўлади. Лекин у замонларда, хақни айтади лекин ёрдамчилари бўлмайди, у ҳақни гапиради лекин муттаҳам ёки жиноятчидек айбланади" дедилар. Ушбу ҳадис саҳиҳми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу борада бир неча ҳадислар келган. Утба ибн Ғазвон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга қараб “Сизлардан кейин сабр кунлари келади. Унда динини маҳкам тутган кишига сизлар қиладиган ишнинг эвазига, сизлардан эллик кишининг ажри берилади” дедилар. Шунда “Эй Аллоҳнинг набийси уларидан эллик кишиними” дейишди. “Йўқ сизлардан эллик кишини” дедилар. Худди шу каби Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилинган. Унда “Сабр кунлари келади, у кунларда сабр қилиш чўғни қўлида тутиб туриш каби бўлади.  У кунларда(динига) амал қилувчига элликтанинг ажри бўлади” дедилар. “Ўзларидан эллик кишинингми ёки бизлардан эллик кишиними ё Расулуллоҳ” дейишди. “Сизлардан эллик кишини” дедилар. Бу ҳадисни Баззор ва Табаронийлар ривоят қилганлар. Табароний ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Динини маҳкам тутган кишига элликта шаҳиднинг ажри берилади дедилар. Умар “Бизданми ёки ўзларидан эллик кишиними ё Расулуллоҳ” деган эди “Сизлардан” дедилар” дейилган. 

عَنْ عُمَرَ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : " كُنْتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ جَالِسًا ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : أَتَدْرُونَ أَيُّ أَهْلِ الْإِيمَانِ أَفْضَلُ إِيمَانًا ؟  ، قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ الْمَلَائِكَةُ ؟ ، قَالَ : هُمْ كَذَلِكَ وَيَحِقُّ ذَلِكَ لَهُمْ وَمَا يَمْنَعُهُمْ وَقَدْ أَنْزَلَهُمُ اللَّهُ الْمَنْزِلَةَ الَّتِي أَنْزَلَهُمْ بِهَا، بَلْ غَيْرُهُم  ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ فَالْأَنْبِيَاءُ الَّذِينَ أَكْرَمَهُمُ اللَّهُ تَعَالَى بِالنُّبُوَّةِ وَالرِّسَالَةِ ؟ ، قَالَ : هُمْ كَذَلِكَ وَيَحِقُّ لَهُمْ ذَلِكَ وَمَا يَمْنَعُهُمْ وَقَدْ أَنْزَلَهُمُ اللَّهُ الْمَنْزِلَةَ الَّتِي أَنْزَلَهُمْ بِهَا ، بَلْ غَيْرُهُمْ  ، قَالَ: قُلْنَا: فَمَنْ هُمْ يَا رَسُولَ اللَّهِ ؟ قَالَ: أَقْوَامٌ يَأْتُونَ مِنْ بَعْدِي فِي أَصْلَابِ الرِّجَالِ فَيُؤْمِنُونَ بِي وَلَمْ يَرَوْنِي وَيَجِدُونَ الْوَرَقَ الْمُعَلَّقَ فَيَعْمَلُونَ بِمَا فِيهِ فَهَؤُلَاءِ أَفْضَلُ أَهْلِ الْإِيمَانِ إِيمَانًا  وقال الحاكم عقبه : " هَذَا حَدِيثٌ صَحِيحُ الْإِسْنَادِ وَلَمْ يُخَرِّجَاهُ 

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўтирган эдим: “Иймон аҳлидан кимнинг иймони энг афзаллигини биласизларми” дедилар. “Фаришталарники я Расулуллоҳ” дейишиди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Улар шундай, шундай бўлиши ҳам керак. Уларни бундан нима ман қилади? Аллоҳ уларни нозил қилган манзилга нозил қилиб қўйган бўлса. Улардан бошқа(кимники)” дедилар. “Аллоҳ таоло пайғамбарлик ва рисолат билан икром қилган пайғамбарларники я Расулуллоҳ” дейишди. “Улар шундай, шундай бўлиши ҳам керак. Уларни бундан нима ман қилади? Аллоҳ уларни нозил қилган манзилга нозил қилиб қўйган бўлса. Улардан бошқа(кимники)” дедилар. “Унда ким я Расулуллоҳ” дейишди. Шунда: “Ҳануз оталарининг пушти камарида бўлишиб, мендан кейин келадиган қавм. Улар мени кўрмасдан менга иймон келтирадилар. Осиб қўйилган вароқ(Қуръон ва ҳадис)ни топадилар ва ундаги нарсаларга амал қиладилар. Ана ўшалар иймон аҳлининг иймони энг афзалларидир” дедилар. (Ҳоким ривояти). 
Баъзилар бу ҳадисни ҳасан десалар баъзилар заиф дедилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat