Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истиғфор

10:51 / 04.10.2023 | Олмосбек | 712

Ассалому алайкум! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, ўлганидан кейин маййитнинг даражаси кўтарилади. Шунда у: «Эй Роббим, бу нима?» дейди. Унга “боланг истиғфор айтди” дейилади. Азиз устозлар ушбу ҳадисдан нимани тушунишимиз керак? Яқинда отам омонатини топширдилар. Жойлари жаннатдан бўлсин илоҳим. Истиғфор айтиб отамга бағишлашим керакми шунда? Ёки истиғфорда бардавом бўлсам отамнинг руҳларига етиб бораверадими ўзи? Истиғфор айтишда сони ҳам борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ушбу ҳадиси шарифда инсон вафот этиб, амал қилишдан тўхтаганидан кейин ҳам даражаси ошиши мумкинлиги хабари берилмоқда. Фарзанд ота-онаси учун истиғфор айтса, яъни уларнинг гуноҳларини кечирилишини сўраб дуо қилса, шу амалининг манфаати уларга етиб борар, уларнинг даражалари кўтарилар экан. Шу билан бирга фарзанд ҳам ота-онасига қилган бу дуоси учун улуғ ажрлар олиши шубҳасиздир. Чунки ота-она учун дуо қилиш уларга яхшилик қилишдир. Улар айниқса вафотларидан сўнг шундай яхшиликларга жуда мухтож бўладилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat