Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларнинг жаннатдаги ҳолати

18:50 / 04.09.2018 | muslima | 5121
Ассалому алайкум! Бу дунёда аёллар заифа қилиб яратилган. Эрига итоат қилиш керак, эркаклар аёллардан устун. Аёл эрини рухсатисиз кўчага ҳам чиқиши мумкин эмас. Жаннаттачи қандай бўлади? Аёл у ерда ҳам заифа ва эркаклардан паст ҳисобланадими? Эрига итоат қилиши керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз аёл кишини паст деб нотўғри баҳо берибсиз. Аллоҳ таоло аёлларни жаннатга киришини жуда ҳам осон ва табиатларига мос қилиб қўйган. 

عن عبد الرحمن بن عوف قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إذا صلت المرأة خمسها وصامت شهرها وحفظت فرجها وأطاعت زوجها قيل لها ادخلي الجنة من أي أبواب الجنة شئت رواه الإمام أحمد 

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: “Жаннат дарвозаларининг хоҳлаганингдан жаннатга кир” дейилади” дедилар.
Имом Аҳмад ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat