Ассалому алайкум! Устозлар, бизга бераётган холис ёрдам ва маслахатингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Мен олдин хам мурожат қилган эдим рибо масаласида жавобингиз учун кўпдан кўп раҳмат. Эндиги саволим мени бир биродаримдан катта миқдорда қарзим бор. Махсулот олгандим, лекин минг афсуски хисоб китобда янглишганим учун пулини бера олмай қолдим. Хозирда хақдор биродарим менга 2 ой мухлат берганлар агар қайтара олмасам ўртамизда низо келиб чиқади мен ота уйимда яшайман ва шу уйдан бошқа мол мулкимиз йўқлиги учун шуни сотиб беришимга тўғри келади, лекин бу уйда мени қарамоғимда бўлган отам онам икки укам аёлим ва уч нафар фарзандим бор. Хақдор биродарим шуни билганликлари учун 2 ой мухлат бериб кетдилар. Устозлар қандай йўл тутсам ҳалол бўлади. Хақдорни кўнглини оғритмасдан хаққини адо этиш ниятидаман. Уйни сотсам ота-онамни кўнглини оғритганим учун гунохкор бўлиб қолмайманми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Биз бирор нарса деёлмаймиз. Ота-онангизга тўғри тушунтиринг. Мол дунёни топиш мумкин, аммо қарз юкидан халос бўлишга ҳеч нарса етмайди. Валлоҳу аълам!