- Ва алайкум ассалом! Агар такбири қомат айтилмаган бўлса намоз адо бўлади. Намозга кириши вақтидаги “Аллоҳу акбар” деб айтиладиган такбири таҳрима айтилмаса намозга киришган бўлмайди. Иқтидо қилувчи ҳам такбири таҳримани айтиши шарт. Валлоҳу аълам!