Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савоб ва гуноҳ

20:46 / 12.09.2018 | 1837
Ассалому алайкум! Савоб ва гуноҳлар тарозига қўйилади деб эшитгандим. Агар савоби гуноҳидан оғир келса тўғри жаннатга кирадими ёки гуноҳига яраша жазосини олиб сўнг жаннатга кирадими? Яъни тақводор бўлса ҳам бари бир гуноҳсиз инсон бўлса ҳам шундайлар ҳам гуноҳларига жазо олиб кейин жаннатга киргизиладими? Олдиндан жавоб учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Қориъа” сурасида марҳамат қилади: 

 فَأَمَّا مَن ثَقُلَتْ مَوَازِينُهُ۝  فَهُوَ فِي عِيشَةٍ رَّاضِيَةٍ۝ 

6. Кимнинг тарозиси оғир келса...
7. Бас, у розилик ҳаётидадир.

Яъни юқоридаги ояти карималарда васф қилинган қиёмат қоим бўлиб, одамлар тўзиб кетган капалакларга, тоғлар титилган жунга ўхшаб қолган кунда кишиларнинг бу дунёда қилган амаллари тарозига солинади. Ўшанда кимнинг иймон ва амалидан ҳосил бўлган савоби оғир келиб, қиёмат тарозиси палласини босса, у розилик ҳаётига – жаннати наъимга эришади. 

 وَأَمَّا مَنْ خَفَّتْ مَوَازِينُهُ۝ 

8. Ва аммо кимнинг тарозиси енгил келса...
Кимнинг қиёмат тарозисига қўядиган амали солиҳи, тоат-ибодати, савоби бўлмай, тарозисининг палласи енгил келиб қолса, 

 فَأُمُّهُ هَاوِيَةٌ۝ 

9. Бас, унинг онаси «ҳавия»дир.
Оятдаги «ҳавия» сўзи «қаттиқ қизиган олов» деган маънони англатади.
Одатда, она доим паноҳ бўлган. Инсон энг оғир пайтларда онасига интилгандай, қиёматда тарозиси енгил келган инсонлар ҳам жовдириб, онасини қўмсаганда, жаҳаннам уларни она ўрнида кутиб оларкан. Меҳр-муҳаббат, шафқат излаб турганда, азоблар конига, қийноққа, даҳшатли оловда ёнишга дуч келиши ниҳоятда катта бахтсизликдир!
Ибн Жарир Ашъас ибн Абдуллоҳдан қилган ривоятда айтилади: «Вафот этган мўминнинг руҳи мўминларнинг руҳларига қўшилар экан. Шунда улар янги келгандан: «Фалончи нима бўлди?» деб сўрашганда, у: «Вафот этган эди, олдиларингизга келмадими?» деб айтар экан. Эски руҳлар «Ундай бўлса, «ҳавия» – онасининг олдига кетибди», дер эканлар». 

 وَمَا أَدْرَاكَ مَا هِيَهْ۝ نَارٌ حَامِيَةٌ۝ 

10. У не эканини сенга нима билдирди?
11. У қаттиқ қизиган ўтдир.

Демак, кофир, мушрик, мунофиқ, фосиқ, фожир, осий ва гуноҳкорларни қиёмат куни қаттиқ қизиган олов «она» бўлиб, қучоқ очиб, кутиб олар экан. Албатта, жаҳаннамнинг ўти бу дунёнинг ўтига асло ўхшамайди. У тамоман бошқача бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида: «Сизлар ёқадиган олов жаҳаннам оловининг етмишдан бирига тўғри келади», – деган эканлар. Яъни иссиқлиги шу даражада экан. Аллоҳ Ўзи сақласин! ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat