Ассалому алайкум! Динимизда аёл эрга теггач эрини хукмида бўлиши кераклигини, сўрамасдан кўчага чиқиши, пул ишлатиши ва ҳоказо мумкин эмаслигини биламан. Ва бунга бўйсинамиз. Лекин саволим қуйидагича : 1. Фақат қиз фарзанди борлар барчасини узатгач, агар куёвлар хеч қайсиси қизнинг ота онаси билан яшашни хохламаса ота она ўлгунича ёлғиз яшашга маҳкумми? Бунда соғ кунларда хам қари ота онага ёрдамчи керак бўладику?
2). Бу вазиятда ота онани нафақаси кимни бўйнига тушади? Қизиними(қиз ишламасачи) ёки куёвними?
3). Қиз узатаётганда куёвга исломга зид бўлмаган шартлар, мисол учун қизимиз хар 2-3 кунда келиб хизматимизни қилиб туради, 2-фарзандини ёнимизда олиб яшаймиз ёки имкон қилиб бизга яқин жойда яшайсизлар (ёки бирга) каби шартлар қўйса бўладими? Ахир 3-4 қиз ўстириб кейин ёлғиз қолиш тўғриси алам қилади-да. Шарттакилик учун узр, бу саволни телеграм тармоғига қўйсангизлар илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимиз бу ҳолатни ҳам эътиборга олган. Қиз тарбия қилганларнинг қизлари зиммасига ота-онанинг нафақаси, дори-дармонларининг пуллари вожиб бўлади. Фақат ўғилга вожиб бўлади деган гап мутлақо нотўғри. Валлоҳу аълам!