Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талабаликдаги қарз

17:33 / 13.11.2018 | Otabek | 2418
Ассалому алайкум! Талабалик пайтимда бир курсдошимдан қарз олганман, вақтида қайтара олмадим, вақт ўтиши билан пулнинг қадри ёқолди, қарзимни ҳиссаси билан қайтарай десам, у истиҳола қилиши турган гап. Кейин у турмушга чиқиб ҳам кетган. Танишларидан бирор фойдали китоб бериб юборсам жоизми? Нима қилсам унинг ҳақини тўлиқ адо қилоламан? 2). Яна бир дўстим билан ҳам олди-бердимиз кўп эди, охирида қанча қарзлигимни эслолмадим. У ҳам. Кейин у намоз ўқишни ўрганаётганда, жойнамоз совға қилдим ҳиссасига ўтар деб, лекин унга бу ўшалар эвазига деб айтолмадим. Қарз соқит бўладими бунда? Жавобингиз учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Олганингизчасини ўзини қайтаринг. Қадри пасайиб кетганидан хижолат бўлсангиз, олганингиздан афзал ҳолда қайтарсангиз шу билан бирга ёнига китоб қўшиб берсангиз бўлади. 

2). Розилигини олсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat