Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Айни дамда чет эл авиакомпаниясида борт проводник бўлиб ишлайман. Иш юзасидан деярли ҳар куни сафар қиламан. Рейсларимиз 1-5 соатлик йўл радиусида ва шу кунни ўзида уйга қайтиб келаман. Саволим шундан иборат. Намоз вақти кирганда намозни сафар намози сифатида ўқийманми? Самалётда жой камлиги боис қиблага юзланиб ўқишим шартми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Йўлда намоз вақти бўлса қаср қилиб ўқийсиз. Қиблага юзланиш шарт, бошқаларга нисбатан сизни имконингиз бемалол бўлади. Валлоҳу аълам!