Асслому-алейкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!Мен сизнинг жавобларингиздан "билмай саждани бирини қилмаган киши намозни қандай қилиб тугатишлиги лозим эканини билиб олдим.Бизда ҳам масжидда рамазон ойида витр намозида шундай холат болган эди.Бир киши "субҳоналлоҳ" деб овоз чиқарди.Саждаи саҳв қилмасдан намозни тугатдик.Имом нимага "субҳоналлоҳ" дейишганини со'радилар. Бир сажда қолиб кетганини айтдик. Имом "биринчи сажда фарз, иккинчи сажда суннат" бу катта хато эмас деб айтдилар.Биз тарқалишдик.Савол:Бундай ҳолатда намозни қайтариб о'қиб қо'йишим керакмиди ёки о'қимаса бо'ладими?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур изҳор этаман!