Ассалому алайкум! Азиз устозлар, агар дўстлар билан чойхонада йиғилиб дийдорлашаётган пайтимизда, ёнимиздаги хоналарда бошқа одамлар ароқ ичиб ўтиришса ва у чойхонани хўжайини вино ва ароқ сотиш ва ичиш учун руҳсат бeриб қўйган бўлса, биз у инсонга шу иши ривожланишига ҳиссамизни қўшиб сабабчи бўлиб қолмаймизми? Айтишларича бундай жойга Аллоҳни лаънати ёғилиб тураркан. Биз бошқа жойда йиғилганимиз маъқулми ёки улар ўзлари учун жавобгарми?
Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг лаънати ёғилса сизларга ҳам тегиб кетади. Одамлар кейинчалик бошига бирор иш келса нима хато қилдим экан деб юраверади. Тўғри ўйлабсиз. Валлоҳу аълам!