Ассалому алайкум! Азиз устозлар, хаёлимга шайтон васваси солди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёзишни, ўқишни билмаганлари сабаб, Қуръоннинг ёзув шаклини кўриб, аниқ эканини тасдиқлаш имконига эга бўлганларми? Бунда қандай ҳикмат бор?
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ваҳий нозил бўлишдан олдин ўқиш-ёзишни билмаганлар. Ундан кейин эса жуда яхши билганлар. Валлоҳу аълам!