Ассалому алайкум! "Зикр аҳлидан сўранг" китоби янги кўринишда, оқ рангда ва жуда чиройли чиқибди. Китобнинг устида доира шаклида оят ёзилган экан. Буни ҳамма ҳам ўқий олмайди, оят эканлигини тушуниб ҳам етмайди. Шунга кўра, кўпчилик бу китобни бемалол бетаҳорат ҳам ушлайверади. Бунда гуноҳ бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ бўлмайди, фақат ўша оятнинг устини бетаҳорат ушламаса бўлди. Валлоҳу аълам!