Ассалому алайкум! Бир дастур устида ишлаётган эдик(Телеграмда). Шу дастур ҳақида маълумотлар кўрсатиладиган жойига. "Дастурловчи" ёки "Тузувчи" деб ёзишни ўрнига шайтон васваса қилибми билмадим. "Яратувчи" деб ёзиб қўйибман. Лекин, буни ёзганимда мақсадим Аллоҳга тенглаштиришдан мутлақо узоқ эди, ҳаттоки, ўйламаган эдим ҳам. Шу ишим билан ширк келтириб қўймадимми?
– Ва алайкум ассалом! Бунчалиги ширк эмас. Аммо афзал эмас. Валлоҳу аълам!