Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азадор аёлнинг оқ рўмол ўраши ҳақида

21:44 / 08.10.2018 | Iroda | 5089

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, азадор аёлларнинг оқ рўмол ўраши ёки аза кўйлаклар кийиши шариатимизда борми? Бу нарсаларни маййитга оғирлиги тушмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

ИДДАДА ЖОИЗ БЎЛМАГАН ИШЛАР

 Эри вафот этиб иддада ўтирган аёл, уйидан ташқарига чиқмайди, бошқа эрга никоҳлана олмайди ва зийнатлана олмайди. Иддаги аёлнинг зийнатланиши ҳаромдир. Зийнатни тарк қилиб, бепардоз ўтиришга аза дейилади. (Баззозия). 

ИДДАДА ЎТИРГАНДА АЗА ТУТИШ ВОЖИБ 

Масала: Муслима, оқила, болиға аёл аза тутиши вожибдир. Кофира, мажнуна ва балоғатга етмаган аёлларга аза туштиш вожиб эмас. Пардоз-андоз қилишлари мумкин. Лекин уйдан чиқиш ва бошқага никоҳланиш уларга ҳам дуруст эмас. (Баззозия)
Масала: Никоҳнинг шартлари топилмай қилинган никоҳ орқали эр-хотин бўлганларнинг эри вафот этса, Бундай аёлга аза тутиш вожиб эмас. (Баззозия)
Масала: Иддадаги аёлга совчи қўйиш ёки менга тегасанми каби очиқ лафзлар билан никоҳланишни изҳор қилиш ҳаромдир. Албатта солиҳа аёл бўлса уйланардим, деб иддаси чиқса уйланиши мумкинлигини ишора қилиш жоиз. Талоқ иддасидаги аёлга ишора қилиш ҳам жоиз эмас. (Дуррул Мухтор)
Масала: Иддадаги аёл иддаси чиққунича, хушбўйликлар истеъмол қилиши, кийими ва баданига суртиши, тақинчоқ ва гуллар тақиши, сурма қўйиши, лабини бўяши, сочини тараши, ҳина қўйиши, рангличиройли кийим ва янги кўйлак кийиши ҳаромдир. Рангли кийим эски бўлса, жоиз.
Масала: Иддадаги аёл бошини ювиши, ювишини жоиз. Бит тушиши каби зарурат вақтида сичини ҳам тараши мумкин. Лекин сочига зийнат бериши жоиз эмас. (Баззозия)
Масала: Иддадаги аёлнинг барча кийимлари зийнатли бўлса, соддароқ кийим топиб кийиши керак. Унгача зийнатни мақсад қилмасдан кийиб туриши жоиз. (Роддул Муҳтор)
Масала: Идда тугагач юқоридаги қайтариқларнинг барчаси бекор бўлади ва никоҳланса ҳам жоиздир. (Баззозия)
Масала: Аёл киши эридан бошқа бирор кишининг вафотига аза тутиши жоиз эмас. Албатта агар эри ман қилмаса, яқин қариндошларининг вафоти учун пардоз-андозни уч кунгача тарк қилиши мумкин. Ундан ортиқ пардоз-андозни тарк қилиб аза тутиши ҳаромдир. Агар эр яқин қариндошларнинг вафоти учун уч кун аза тутишни ҳам ман қилса, аёлга аза тутиш жоиз эмас. (Баззозия). 

عَنْ أُمِّ عَطِيَّةَ قَالَتْ: كُنَّا نُنْهَى أَنْ نُحِدَّ عَلَى مَيِّتٍ فَوْقَ ثَلاَثٍ إِلاَّ عَلَى زَوْجٍ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا وَلاَ نَكْتَحِلَ وَلاَ نَتَطَيَّبَ وَلاَ نَلْبَسَ ثَوْبًا مَصْبُوغًا إِلاَّ ثَوْبَ عَصْبٍ وَقَدْ رُخِّصَ لَنَا عِنْدَ الطُّهْرِ إِذَا اغْتَسَلَتْ إِحْدَانَا مِنْ مَحِيضِهَا فِي نُبْذَةٍ مِنْ كُسْتِ أَظْفَارٍ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ التِّرْمِذِيَّ  

Умму Атия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Биз бирор маййитга уч кундан ортиқ мотам қилишдан наҳйи қилинган эдик. Магар эр бўлса, тўрт ойу ўн кун эди. Сурма қўймас, хушбўй нарса суртмас, бўёқли кийим киймас эдик. Магар асли бўялган бўлса, бўлаверар эди. Батаҳқиқ, биримиз ҳайзидан пок бўлганда қачонки ғусл қилса, бир оз «куст»га рухсат берилган эди».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat