Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ривоятлар хакида

21:19 / 08.10.2018 | АбуМубина | 5809
Ассалому алайкум! Мен имом Бухорий, имом Муслим ва саҳиҳ ҳадис дейилса, биламанки у хақиқат. Ривоятларчи? Пайғамбарлар хақидаги Қуръонда оятлари келмаган воқеалар хақида. Масалан Мусо алайҳиссаломнинг Аллоҳ таолога: қавмим мени олдинда юрсамҳам, ўртада юрсам хам, ортда юрсам хам гапиртшябти деганда Аллоҳ таоло “Қайғурма улар хаттоки мени хам гапиришадику” деган манодаги, яна Мусо алайҳиссаломнинг иблис билан гаплашиши, Мусо алайҳиссаломнинг қўл ва оёғи йўқ инсон билан мулоқоти хақидаги. Иброхим алайхиссаломнинг эса биринчи келинини жавобини беришини Исмоил алайхиссаломга айтишлари. Буларнинг манбаси қаердан?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Уларни исроилиёт, яъни Бану Исроилга тегишли баъзилари эса ундан олдинги умматларнинг ҳикояларидан иборат бўлиб, шариатга зид бўлса олинмаслиги аниқ. Зид бўлмаса тасдиқ ҳам қилинмайди ёлғон ҳам дейилмайди. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ أَهْلُ الْكِتَابِ يَقْرَءُونَ التَّوْرَاةَ بِالْعِبْرَانِيَّةِ وَيُفَسِّرُونَهَا بِالْعَرَبِيَّةِ لِأَهْلِ الْإِسْلَامِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا تُصَدِّقُوا أَهْلَ الْكِتَابِ وَلاَ تُكَذِّبُوهُمْ، وَقُولُوا آمَنَّا بِاللّهِ وَمَآ أُنزِلَ إِلَيْنَا  الْآيَةَ. رَوَاهُمَا الْبُخَارِيُّ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аҳли китоблар Тавротни ибронийча ўқир ва арабча тафсир қилар эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аҳли китобни тасдиқ ҳам, ёлғончи ҳам қилманглар. «Аллоҳга ва бизга нозил қилинган нарсага… иймон келтирдик…» оятини айтинглар», дедилар».
Иккисини Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоятдан аҳли китобларнинг диний таълимотлари ҳақида бизнинг динимизда йўқ маълумотларни тасдиқлаш ҳам, ёлғонга чиқариш ҳам керак эмаслиги келиб чиқади. Агар динимизда мазкур маълумотлардан тасдиқлангани ёки ёлғонга чиқарилгани бўлса, ўша қабул қилинади. Аммо уларнинг китобларидаги маълумотлар ичида бизнинг манбаъларимизда муносабат билдирилмаганлари бўлса, уларни тасдиқлаб ҳам, ёлғонга чиқариб ҳам бўлмайди. Чунки уларнинг китоблари бузилган, ичида рости ҳам, ёл­ғони ҳам аралашиб кетган. Тасдиқланса, ёлғон чиқиб қолиши ёки аксинча бўлиши эҳтимоли бор.  ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat