Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни узрли сабаб билан қолдирса

21:03 / 08.10.2018 | Rayyona | 2435
Ассалому алайкум! Устозлар ёрдамингизни аямаётганингиз учун раҳмат. Ю тюбда битта видео кўриб қолдим. Унда агар намозларга ухлаб қолиб ёки бирор узрли сабаб билан қолдирилса қазоси ўқилади, лекин узрли сабабсиз қолдирилган бўлса қазоси ўқилмайди, нафл намозлар ўқилади деди. Шу гап ростми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! “сабабсиз қолдирилган бўлса қазоси ўқилмайди” деган гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан давом этиб келаётган уламолар жумҳурининг қавлига зиддир. Кишилардан баъзиси бу гапни айтган ва раддиясини ҳам олган. Бундай ҳолатда “кимдир бўлса ҳам бу гапни айтган эканку”  деб алданиб қолмаслик керак. Чунки ундай деган кишилар "Киши намоз ўқишни бошлагунча барча ишлар кофирларча бўлган. Никоҳ ҳам боғланмаган, туғилган фарзандлар ҳам валади зино, қилинган ва барча яхшиликларнинг савоби бўлмаган" дейишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat