Ассалому алайкум муҳтарам Шайх ҳазратлари, манда бир савол бор эди. Инсон қабрга қўйилгандан сўнг савол жавоб бошланиши ҳақида ҳадислардан бизга маълум. Агар инсон қабрга қўйилганда савол-жавоб қилинса, унда қиёмат кунида яна қанақа савол-жавоб қилинади? Бу икки савол-жавоб орасида қандай фарқ бор?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу ҳақда келган ҳадисларга назар соладиган бўлсак, қабрда бандадан унинг Роббиси, Набийси, дини ҳақида сўралади.Қиёматда эса, барча қилган амалалари ҳақида ҳам сўралади.