Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Охират аломатлари

00:00 / 20.02.2012 | eski savollar | 2572
Ассалому алайкум шайх жаноблари қалбимизда қийнайдиган саволларга имкон борича жавоб бериб бизларга тўғри йўл кўрсатаётганлигингиз учун Оллох сиздан рози бўлсин.Жаноб саволим шуки саҳобаи кромлар Пайғамбаримиздан охират аломатлари хақида сўраганларида. Охиратда икки тоифа инсон бўладики мен унақаларни кўрмаганман. Яни охират аломатларидан аёллар сочларини туяни уркачидай қилиб олиб, солоғланиб юрадилар. Кейинган бўладилар бироқ яланғочдан фарқи бўлмайди. Шунингдек яна бир тоифаси охиратда қўлларида химчини бор амалдорлар бўлиб ночорларга озор берадилар деганлар.Мен хозирги кунда шу икки тоифдан бирини хар кун кўраман кўчаларда аммо иккинчи кўп хайёолимга келадиган тартиб посбонлаи ёки Йўл Патрул Харакати ходимларими деб уйлайман (милиция) яни уларни қўлида дубинка ва машина тухтатадиган таёқчаси бор бўлиб кўпчиликни уриб қийнайди ва машиналарни тухтатиб сариққа ўтса хам қизилга ўтдинг деб пулини шилишга харакат қилади. Шунга иккинчи тоифадагиси милициялар тўғри келиши мумкинми. Сабаби бошқа хеч қанда инсонни таққослай олмадим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу фақат бир тоифага хос гап эмас, одамларга ноҳақдон озор берадиганларни барчасини ўз ичига олади.

Топ рейтинг www.uz Openstat