Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, чойхонада дўстлар билан ўтирган эдик, аср вақти бўлиб қолди, чойхона ходимларидан намоз ўқишга хона борми деб сўрасам, битта хонани айтиб, хозир бўшади, шу хонага кириб ўқиволоринг дейишди. Улар айтган хонага кирсам, ароқ ва пиво идишлари турган экан, дастурхон йиғиштирилмаган холатда эди, мен чойхона ходимларидан бундан бошқа бўш хона борми, деб сўрасам, бошқа хоналар мехмонлар билан бандлигини айтишди. Шундан сўнг яна ўша хонага қайтиб кириб аср намозини ўқидим. Лекин кўнглимда ғашлик пайдо бўлиб қолди, ароқ ичилган, ароқ идишлари турган хонада намоз ўқиш аслида мумкинми деб.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Намозингиз зиммангидан адо бўлади. Валлоҳу аълам!