Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жанозадан кейин

16:35 / 14.04.2018 | Bek | 3343

Ассалому алайкум! Майит қабрига қўйилгач, дафн маросимдан кейин, мархум яқинлари бироз вақт ўтириб Қуръон тиловати, истиғфор ва дуо қилишлиги кераклигини биламиз. Саволим шуки: шу бироз вақтнинг муддати қанча? Ёки мисол учун бамдод намозидан кейин дафн маросими бўлса, яқинларидан биттаси бўлса ҳам то пешин вақти киргунча қабр олдида ўтириб юқорида тилга олинган аммалларни бажариб ўтириши мумкинми ва бу узоқ муддати риё бўлиб қолмайдими? Жавобларингиз учун аввалдан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Дафндан сўнг йиғилган жамоат туя сўйилиб, гўшти бўлингунча муддат туриб, маййит ҳаққига дуо қилишлари мустаҳабдир. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар. 

عَنْ عُثْمَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا فَرَغَ مِنْ دَفْنِ الْمَيِّتِ، يَقِفُ عَلَيْهِ، وَقَالَ: اسْتَغْفِرُوا لأَخِيكُمْ، وَاسْأَلُوا اللهَ لَهُ التَّثْبِيتَ، فَإِنَّهُ الآنَ يُسْأَلُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْبَيْهَقِيُّ  

Усмон розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитни дафн қилиб бўлгач, бироз турардилар ва “Унга истиғфор айтинглар, Аллоҳдан унга сабот сўранглар, зеро у ҳозир сўроқ қилинади”, дер эдилар”.
Абу Довуд ва Байҳақий ривояти.
Шунингдек, уламолар қабр устида Қуръон тиловати қилишни ҳам яхши санаганлар. Бизда эса “Мулк” сурасини қироат қилиш одат бўлган. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У (Таборак сураси) манъ қилувчидир. У нажот берувчидир. Унга қабр азобидан нажот беради”, деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat