Ассалому алайкум! Мен медиа соҳасида ишлайман шунинг учун менга турли хил интернетдан расмлар ёки видеолар керак бўлади. Чиройлилари эса пуллик лекин ўша сайтлар нечтадир расмни текинга беришади. Мен уларни олиш учун турли аккаунтлардан рўйхатдан ўтаман. Ва менда аккаунтимда ортиб қолган файлларни бошқаларга сотишлигим жоизми ёки ножоизми? Ёки мени кўп аккаунт очиб пуллик нарсаларни текинга олишлигимчи?
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг саволингиз муаллифлик ҳуқуқи ҳукмларига тааллуқлидир. Ўша маҳсулотларни кўпайтириш, нашр қилиш, тижорат мақсадида фойдаланиш ҳуқуқи муаллиф томонидан чеклаб қўйилган бўлса, у билан келишмай туриб бу ишларни қила олмайсиз. Валлоҳу аълам!