Ассалому алайкум! Тармоқли маркетинг ҳалол эмаслигини жуда ҳам кўп такрорланган саволлар буни биламан. Лекин шуни орқасидан ҳалол деб ўйлаган муслималар ташвишидаман. НЛ компаниясининг ҳалол сертификати бор ва у Россиянинг қайсидур қишлоғидаги бир имом томонидан берилган экан. Ва стратегияамиз бошқача деб даъво қилишмоқда. Бу жуда кўп тортишувга сабаб бўлди, аммо одамлар юзлаб уламолар жоиз эмас дейишса ҳам шу ишни хоҳлагани учун ўша одамни фатвосини олишмоқда. Илтимос шунга аниқлик киритиб берсангиз чунки буни орқасидан жуда ҳам кўп муслима опа сингилларим тўғри йўлга ўтишса ажаб эмас. Ва жавобингизни шу компанияда ишлаб келаётганларгаа кўрсатиб ўтаман.
– Ва алайкум ассалом! Биз ҳам кўп бор жавоб бердик. Ҳаромни ҳалол деб берадиган чаламуллалар кўп. Уларни берган фатвоси билан ҳаром иш ҳалол бўлиб қолмайди. Уларни фатвосига суяниб бу ишни қилганман деган узрлари ҳам ўтмайди. Валлоҳу аълам!