Ассалому алайкум! Мандан бир киши 14 кунда Хитойдан бир товар олиб кебериш учун мандан буютрма олган эди, пулини олдиндан берганман. Лекин хар хил бахоналар қилиб 3 ярим ойда олиб кеберди. Орада товар келишидан аввал “бўлди манга товар керемес, пулимни қайтариб беринг” диганман. Хозирга пайта у товарга талаб йўқ ва мавсуми хам эмас, у киши товарини олиб кебердим двотти лекин манга керек эмас. Ман товарни муддатида олиб кебермагани учун пулими қайтариб бериши сўравоман. Шундай холларда ким хақ?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳақсиз. Келишилган муддатда олиб келиб беролмаса молини олмасликка ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!