Ассалому алайкум! Мен тадбикорман кейим ишлаб чиқараман ишни янги бошлаганман абаротимга маблағ камлиги туфайли кредит олгандим 67 миллион. Кредитга олган пулим абаротга қўшилиб кетган энди қанақа қилиб халол қилсам бўлади абаротимни? Қанча миқторда эҳсон беришим кераг
– Ва алайкум ассалом! Кредит олиш билан гуноҳга қўл ургансиз. Кредитга олган пулингизни садақа қилишингиз лозим эмас. Тавба ва истиғфор айтишингиз керак.
عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرِّبَا سَبْعُونَ حَوْبًا، أَيْسَرُهَا نِكَاحُ الرَّجُلِ أُمَّهُ، وَأَرْبَى الرِّبَا : اسْتِطَالَةُ الرَّجُلِ فِي عِرْضِ أَخِيهِ. ورواه الإمام أحمد في المسند
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Рибо етмиш жуздир, уни(гуноҳи)нг энг енгили киши онаси билан яқинлик қилиш билан баробардир. Рибонинг энг каттаси киши ўз биродарининг обрўсини тўкишдир”.
Имом Аҳмад “Муснад”ларида ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!