Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Давлат харидлари

04:31 / 06.11.2021 | Shohjahon | 988

Ассалому алайкум! Биз яқинда давлат харидларида қатнашишни бошладик. Бунда айрим саволлар юзага келди: 1) Биз етқазиб берувчи сифатида қатнашамиз. Ўртада шартнома тузилади яъни муайян турдаги товарни қанчада қачон етқазиб бериш тўғрисида. Биз ўша маҳсулотни бозордаги нархини биламиз ва биржада қатнашиб шартномага эришамиз. Махсулотни сотиб олиб ўз маблағимизга кейин етқазиб берамиз ва пулимизни оламиз. Агар қила оламасак келишувга биноан жарима тўлаймиз. Бунда бизнинг дўконимиз ёки маҳсулот ишлаб чиқармаймиз. Фойдани ҳисоблаб етқазиб беришни бўйнимизга оламиз. Бу жоизми? 2) Бу ерда турли хил ўйинкар бўлади яъни кўп ҳолларда буюртмачи ва етқазиб берувчи келишиб давлатни ҳисобини ейишади. Давлатни ҳисоби бу халқни ҳисобику. Шунда қиёматда халқ хаққини талаб қиладими шу инсонлардан? 3) Баъзида буюртмачи асосан мебел ишларида бизга ютиб беришларини ва мебелни ўзлари ҳоҳлагандек ясатишни айтишади. Биз харидни бошқалар ютолмайдиган қилиб тузсак ва буюртмачига ютиб берсак жоизми? Аниқ ниятини билмаймиз. Лекин ҳозирча бу таклифларни рад қилмоқдамиз


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Уламолар бу каби ақдларни “келишув битими” деб номлашади. Бу ваъда каби бўлиб, ҳар бир маҳсулотни олиб борганда янгидан қилинадиган ниҳоий битим ҳақиқий ақд бўлади. Бу масалада бирон биладиган аҳли илмга учраб тафсилотини билиб олинглар.

2). Албатта қиёматда бундан сўралади.

3). Ҳийла ва ёлғон аралашган ҳар қандай битим нодуруст бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat