Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Омонатни йўқотиб қўйса

15:39 / 23.02.2020 | Ezoza | 1294

Ассалому алайкум! Биз бир қўшним билан плонка олиш учун цехга кетаётгандик плонкани чиқариш учун 5-6соат вақт кетади. Шунинг учун мен кўшним ўзига керак плонкани чиқаргунича цех яқинида бозорда ишим бўлганлиги учун тушиб қоламан деб плонка учун олган пулимни бериб кўйдим ва 20-30 дақиқа ўтиб бозор яқинида машинадан тушиб колдим ва 2-3 дақиқа ўтиб қўшним тел қилиб машинада пул йўқлигини айтди. Мен машинани орт ўриндиғида эдим, қўшним олди ўнг ўриндиғида эди. Мен пулни бергандим, ўриндиғни эшик томонига қўйганди. Мен тушиб қолишимдан олдинроқ эшикни очиб ёпганди пул тушиб қолган экан. Бундай холатда динимиз нима дейди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз пулни унга берганингизда пул унга омонат ҳисобланади. Омонатнинг ҳукми у инсон омонатга бепарволик қилган бўлса, ўзининг молидек сақламаган бўлса тўлаб беради. Табий офат етса ёки ўз молидек сақлаган бўлса ҳам барибир талофатга учраса тўлаб бермайди. Омонатга қандай муомала қилганини ўзларингиз ҳал қилиб олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat