- Ва алайкум ассалом!Ёрдам бериш бошқа, лекин тўлалигича чизиб бериш бу нотўғри. Сизни соҳангизда катта аҳамият касб қилмас балки, лекин тиббиёт каби инсон ҳаётига боғлиқ фанларда кўп ҳолатларда илмсизлик одамнинг ҳаётига ҳам зомин бўлмоқда. Минглаб пуллар беҳудага совуришга сабаб бўлмоқда. Шариатда қилинган ҳар бир заррача зарарни тўлов-товони бор. Бу дунёда тўланмай қолса охиратда тўламасдан иложи йўқ. Шу каби ишларга сабабчи бўлишдан сақланиш керак. Валлоҳу аълам!