Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдолашиш ҳақида

23:50 / 22.01.2022 | Xurshid | 1178

Ассалому алайкум! Мен савдогарман. Харидорлар савдолашаётганда савдолашиш суннатку дейиш ҳолатлари учрайди. Савдолашиш суннатми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг хулқи гўзали ва хушмуомаласи эдилар. У зотнинг ташвишлари ва ғамлари дунё ва унинг бойликлари ва олди-сотди ишлари эмас эди. Шу билан бирга умматларига савдо-сотиқда мўмин киши қандай ўзини тутиш кераклигини таълим берганлар, бозорларда юрганлар, савдо қилганлар, савдолашганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нархда савдолашишлари дунёга бўлган муҳаббат ва молга бўлган ҳирс, қизғанчилик сабабидан бўлмаган. Бу билан савдолашиш машруъ, яъни шариатда ижозат берилган иш, мубоҳ амал эканини билдирганлар. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадиси шарифда шуни кўришимиз мумкин.

 حدثني جابر رضي الله عنه أنه كان يسير على جمل له قد أعيا فمر النبي صلى الله عليه وسلم فضربه فدعا له فسار بسير ليس يسير مثله ثم قال بعنيه بوقية قلت لا ثم قال بعنيه بوقية فبعته فاستثنيت حملانه إلى أهلي فلما قدمنا أتيته بالجمل ونقدني ثمنه ثم انصرفت فأرسل على إثري قال ما كنت لآخذ جملك فخذ جملك ذلك فهو مالك

Жобир розияллоҳу анҳу бундай сўзлаб берди:
“Мен ўзимнинг хориган туямда кетаётган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолиб, уни урдилар ва дуо қилдилар. У шундай юриб кетдики, сира бундай юрмас эди. Сўнгра у зот: “Уни менга бир увқияга сот”, дедилар. Мен: “Йўқ”, дедим. Кейин яна: “Уни менга бир увқияга сот”, дедилар. Мен уни сотдим ва мени аҳлимгача олиб боришини истисно қилдим. Етиб келгач, туяни у зотга олиб бордим. Менга унинг пулини нақд бердилар. Сўнг қайтиб кетдим. Ортимдан: “Мен сенинг туянгни олмоқчи эмасдим, бу туянгни ол, у сенинг молинг” деб, одам юбордилар”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat