Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрим шукур қилмайдилар

18:24 / 31.10.2018 | Tashkent City | 3005
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Алҳамдулиллаҳ шундай тинч ва тўкин замонда яшаяпмиз. Сизлардан бир маслахат сўрайман, турмуш ўртоғим дастурхонга овқат сузиб келсам овқатимдан айб қидиравервдилар. Овқатимни ҳамма қариндошлар ширин дейишади, нимагадур хар сафар қандайдир айб қидирадилар. Худога шукур шунча ноз нематга етказганига шукур қилмайдилар. Доим хамма нарсадан айб қидирадилар. Турмуш қурганимизга 6 йил бўлди, баъзида чидолмай йиғлайвераман. Нима маслахат берасизлар?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз қариндош уруғларга ёқадиган эмас эрингизга ёқадиган қилиб пишириб беринг. Қандай бўлишини олдиндан сўраб олинг. 6 йил бўлса эрга нима ёқиш ёки ёқмаслигини билиб олиш қийин эмас. Бўтқа ёқса айтганидек қилиб бўтқа қилиб беринг.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat