Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жахлда кўчага чиқсанг талоқсан дедим

18:41 / 09.08.2021 | Zohidulla | 1324

Ассалому алайкум! Аёлим билан жанжаллашиб қолдик кечки махал эди у жахли чиқиб кўчага чиқиб қўшнилар олдига боришини айтди. Мен чиқма кеч бўлди деб чиқиб кетиб кўз ёшлари билан қўшнилар олдида шарманда бўлишимиззи ўйлаб чиқармоқчи бўлмадим. Аёлим эшик томон юрди мен жахл устида кўчага чиқсанг талоқсан дедим ва у чиқмай уйга қайтди кейин шу захотиёқ у билан ярашиб келишиб олдик. Кегин аёлим хомиладор бўлгани учун кўчадан таом егиси келиб қолди ва ўзим билан кўчага олиб чиқдим. Уйдан чиқишдан олдин иккимиз хам тавба қилиб истихфорлар айтдик. Бу масала мени қийнаб келаяпти, устозлар шу холатда талоқ тушадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқни шартга боғланса, шарт топилишига талоқ тушади. Сиз “кўчага чиқсанг талоқсан” деганингизда ўша вақтни  ирода қилсангиз, ўша вақтда чиқмаса, кейин чиқса, талоқ тушмайди. Қайси вақтни ирода қилганингиз ўзингизга ҳавола. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat