Ассалому алайкум! Биз ишлайдиган ташкилот компьютерлари интернетга уланган. Биз ундан ўзимизни мақсадларимиз учун хам фойдаланамиз. Шахсий почтамизга кирамиз, янгиликлар билан танишамиз, телеграмга хам уланганмиз, у тармоқдан хам хар хил нарса скачать қиламиз. Бу ишимиз тўғрими ёки бировнинг хаққини еяпмизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бировнинг ҳаққи эканлиги аниқ. Ўшанча миқдорига пул тўлаб қўйинглар. Ёки эгасининг розилигини олинглар. Валлоҳу аълам!