- Ва алайкум ассалом! Агар эр унга бир нарса юборган бўлса-ю, хотин уни «ҳадя» деса, эр «маҳр» деса, эрнинг гапи қабул бўлади. Илло, емоқ учун тайёрланган нарсада унинг гапи қабул қилинмай улар хотинга ҳадя бўлади. ("Кифоя" китобидан).
Азалда бу нарсалар келинга берилган маҳри муажжал, яъни маҳрнинг нақд қисми бўлган. Кейинчалик маҳрнинг ўзи унутилиб кетгач у бериладиган нарсанинг номини ҳам ишлатмасдан урфда жорий қилишаверган. Валлоҳу аълам!