Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонни етти ҳарфда нозил бўлиши ҳақидаги ҳадис

10:51 / 08.11.2018 | Javohir _ | 2115
Ассалому алайкум! Қуйидаги хадисда келтирилган етти харфдан мурод нима? Ушбу хадисни тушунишимизга ёрдам берингсизлар: Қариларга осонлик туғдириш учун Қуръон етти ҳарфда нозил қилинган. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Ғифорнинг ҳовузи олдида эканлар, ҳузурларига Жаброил алайҳиссалом келиб: «Аллоҳ умматинг Қуръонни бир ҳарфда ўқишини сенга амр қилмоқда», деди. «Аллоҳдан Унинг офияти ва мағфиратини сўрайман. Албатта, бунга умматимнинг кучи етмайди», дедилар у зот. Сўнгра иккинчи марта келиб: «Аллоҳ умматинг Қуръонни икки ҳарфда ўқишини сенга амр қилмоқда», деди. «Аллоҳдан Унинг офияти ва мағфиратини сўрайман. Албатта, бунга умматимнинг кучи етмайди», дедилар у зот. Кейин учинчи марта келиб: «Аллоҳ умматинг Қуръонни уч ҳарфда ўқишини сенга амр қилмоқда», деди. «Аллоҳдан Унинг офияти ва мағфиратини сўрайман. Албатта, умматимнинг бунга кучи етмайди», дедилар у зот. Кейин тўртинчи марта келиб: «Аллоҳ умматинг Қуръонни етти ҳарфда ўқишини сенга амр қилмоқда. Қайси ҳарфда ўқисалар ҳам тўғри қилган бўладилар», деди». Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг 

http://fiqh.uz/maqola/821  


Топ рейтинг www.uz Openstat