Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Макка ва Мадинага вабо кира олмайдими

16:56 / 21.09.2021 | Farxod Matkarimov | 1235

Ассалому алайкум! Бир хадис эшитган эдим кимдан эшитганимни эслолмаганим учун шу хадисми ёки тўқима гапми? "Макка ва мадинага вабо кира олмайди" дейишган эди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис саҳиҳ ҳадис бўлиб, у Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”ларида келган. 

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ مَسْلَمَةَ، عَنْ مَالِكٍ، عَنْ نُعَيْمِ بْنِ عَبْدِ اللهِ الْمُجْمِرِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: عَلَى أَنْقَابِ الْمَدِينَةِ مَلَائِكَةٌ، لَا يَدْخُلُهَا الطَّاعُونُ وَلَا الدَّجَّالُ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мадинага кириш йўлларида фаришталар бор. Унга ўлат ҳам, дажжол ҳам кира олмайди», дедилар».

حَدَّثَنِي يَحْيَى بْنُ مُوسَى، حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ هَارُونَ، أَخْبَرَنَا شُعْبَةُ، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمَدِينَةُ يَأْتِيهَا الدَّجَّالُ، فَيَجِدُ الْمَلَائِكَةَ يَحْرُسُونَهَا، فَلَا يَقْرَبُهَا الدَّجَّالُ - قَالَ - وَلَا الطَّاعُونُ، إِنْ شَاءَ اللهُ 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мадинага дажжол келиб, уни фаришталар қўриқлаётганини кўради. Дажжол унга яқин бора олмайди. Иншааллоҳ, ўлат ҳам!» дедилар». (Олтин силсила китобидан ""Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat