Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хина қўйиш ҳақида

07:40 / 03.04.2022 | Eshchanova Madina | 1825

Ассалому алайкум! Ҳозирда қўлга хина қўйиш жуда урфга кирмоқда. Саволим шундан иборатки, кафтнинг устига ҳар хил нақшлар билан хина чизиш ҳалол ёки ҳаромми? Бу ҳақида пайғамбаримиз нима деганлар? Қўлга хина қўйиш ҳақида ҳадисларда келганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта бу номаҳрамларни ўзига жалб қиладиган бўлмаслиги ва қолаверса фосиқа аёлларга ўхшаб қолмаслиги ҳам керак. Ҳина қўйишга келсак эркак киши билан аёл кишининг қўли фарқ қилиб туриши керак. 

وَ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: أَوْمَتِ امْرَأَةٌ مِنْ وَرَاءِ سِتْرٍ بِيَدِهَا كِتَابٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَبَضَ يَدَهُ، فَقَالَ: مَا أَدْرِي أَيَدُ رَجُلٍ أَمْ يَدُ امْرَأَةٍ؟ قَالَتْ: بَلْ يَدُ امْرَأَةٍ، قَالَ: لَوْ كُنْتِ امْرَأَةً لَغَيَّرْتِ أَظْفَارَكِ بِالْحِنَّاءِ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир аёл парда ортидан қўли ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуб узатди. Бас, у зот қўлларини тортдилар ва:
«Билмадим, бу эркакнинг қўлими, аёлнинг қўлими?» дедилар.
«Аёлнинг қўли», деди у.
«Аёл бўлсанг, тирноқларингга ҳинно қўйиб олсанг бўлмасмиди», дедилар у зот».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Яққол кўриниб турибдики, Исломда аёл кишиларнинг ўзларига қарашларига, гўзаллик ва латофатларини турли йўллар билан сақлаш, парвариш қилишларига катта эътибор берилган. Ҳаддан ошмай, меъёрида пардоз ишларининг ўрнига қўйилиши тарғиб қилинган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat