Ассалому алайкум! Устозлар укам 19 ёш у худди кичик боладай. Бир куни укам ойижоним ва мен гаплашиб ўтирган эдик. Қандай эсимда йўқ аммо мен қиёматда барча қўрқувдан маст ҳолдай бўлишини ва она хатто қўлидаги чақалоғини ташлаб юборишини айтдим. Шунда укам билмасдан ҳамма кайф қилиб юрарканде дедими ёки сал бошқачароқ айтдими эсимда йўқ. Аммо шунда унақа дема дедиму бошқа гап айтолмадим. Укамнинг кўринишидан бу гапларни беҳосдан оғзидан чиқиб кетгани аслида бундай демоқчи эмаслигини сездим(ин шаа Аллаҳ) шунда жим бўлиб қолди. Устозлар укамнинг иймонига ҳеч нарса қилмаган а?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қиёматни мазах қилиш қаттиқ гуноҳ. Тавба қилсин. Валлоҳу аълам!