Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Куфрдан қутилиш

09:29 / 09.07.2020 | Дилшод | 1686

Ассалому алайкум! Ширкдан қутулиш йўлини ўргатинг. Қалбимдан ката ширк кетмаяпти, шунча харакат қилсам хам. Нима қилсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсон идиш ҳисобланади. Унинг ичига кўз, қулоқ, оғиз ва бурун орқали нарса киради. Нима билан тўлдирилса ўша нарса уни ҳаракатлантиришни бошлайди. Шунинг учун фаҳш филмларни кўрганлар ўзларини маҳрамларига фаҳш иш қилишдан ҳам тийилолмаяпти. Ёшлигида ҳаром еб катта бўлганлар қариса ҳам ҳаромдан ўзини тиёлишмаяпти. Инсон бадбўй нарсани ёнидан ўтганида бурнини беркитганидек ахлатни кўрганида кўзини юмганидек маънавий ахлатлар олдидан ўтаётганда ҳам кўзини юмиши шарт. Сиз Лаа ҳавла валаа қуввати иллаа биллаҳ ни тўхтатмасдан қайтараверинг. Давомида Роббиғфир варҳам ва анта хорйрурроҳимийн ни ҳам ўқинг. Хаёлингизга нима келса ҳам эътибор бермасдан ўша дуоларни қайтаринг. Васваса билан инсон диндан чиқиб қолмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat