- Ва алайкум ассалом! Ҳадис саҳиҳ.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ. فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ حُطَّتْ خَطَايَاهُ، وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир кунда юз марта «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳии»,* деса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар».
* Тасбеҳнинг маъноси: «Аллоҳни Унга ҳамд айтган ҳолимда барча нуқсондан пок деб ёд этаман». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!