Ассалому алайкум! Мусулмон яқин қариндоши оламдан ўтди, дафн маросимига бошида дўппи, тўн, белида белбоғ билан бориши шартми? Оддий кунлик кийимларда 3 кунлик дафн маросимини ўтказишга хақлими?
2). Қабристонга инсонни кўмиш учун олиб борилган цемент, қум, ғишт каби қурилиш материаллари олиб борилди. Инсон кўмилди ва қабр чиройли холатга келтирилди, қурилиш махсулотларидан анчагина ортиб қолди, айтишларича ортиб қолган нарсани қайтиб қабристондан уйга ташиш мумкин эмаскан ва мажбуран барча материални қабрга тиқишади. Яъни хеч нима ортиб қолмаслиги керак экан, бунақа гап борми? Бу исрофмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Шариатимизда аза кийими деган нарса йўқ.
2). Ўша ортиб қолган маҳсулот ким тарафидан сарфланган бўлса ўшанинг маҳсулоти ҳисобланади. олиб кетиши мумкин. Ортиғини ишлатиш исроф, исроф эса ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!