Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ётоқхонада намоз ўқиш

02:34 / 25.11.2018 | Doniyor | 3283

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ётоқхонада ахлим ва болаларим ухлаб ётган пайтда намоз ўқиш мумкинми? 2). Айрим холатларда қўшилгандан кейин ғусл қилиб, ишга чиқиб кетаман. Пешин намозига тахорат олишга кирганимда ич кийимимда ғуслдан кейин тушган маний қолдиғини кўраман. Бу холатда қайта ғусл қилишни имкони бўлмайди. Бу холатда тахорат билан намозни адо этаверайми ёки уйга қайтгач ғусл қилиб қазосини адо қилишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида Оиша онамиз қибла томонда чўзилиб ётар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждага кетаётганларида онамизни оёқларини чимчилардилар, онамиз эса йиғиштириб олардилар. Саждадан турсалар оёқларини узатиб олардилар. 

2). Шунинг учун ғуслдан аввал бавл қилиб юбориш шарт. Шундан кейин чиққанининг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat